Samsung компанияси Жанубий Кореяда Galaxy Note Edge ботиқ дисплейли планшетофонини сотишни бошлади. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Аввалроқ Galaxy Note Edge планшетофони Японияда сотила бошланган эди. Ҳозирда Note Edge’ни Жанубий Кореяда 1016 доллардан харид қилиш мумкин.
Ушбу гаджетда 5,6 дюймли дисплей, Snapdragon 805 процссори, Adreno 420 видеокартаси, 3 Гб тезкор хотира, 3000 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. Note Edge иккита дисплейли планшетофон бўлиб, унинг иккинчи дисплейи ботиқ кўринишда. У Note 4 билан бир вақтда тақдим этилган, аммо унинг ботиқ дисплейини ишлаб чиқаришдаги қийинчиликлар туфайли сотуви бироз кечиктирилди.
Note Edge планшетофонининг ботиқ дисплейи қандай имкониятларга эга эканлигини «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида ўқисангиз бўлади.
Изоҳ (0)