Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларини бирлаштирувчи янги автомобиль кўприги 2015 йил майида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимовга асосланиб, Podrobno.uz маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Ҳоким бўлажак кўприк ва Гулзор (собиқ «Ганга») майдонининг кўриниши макети тасвирланган ва интернетдан тарқалиб кетган фотосуратнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган.
Лойиҳага кўра, ҳудудда нафақат транспортлар ҳаракатига ёрдам берувчи автомобиль кўприги, шу билан бирга пиёдалар учун ерости ва ерусти ўтиш йўллари ҳам қурилади.
Аввалроқ, Гулзор майдонидаги эстакада қурилиши ишлари 2014 йилнинг сентябр ойида бошланиб, бир йил давом этиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)