Таиланднинг Паттайя шаҳрида россиялик туристлар оиласи катта миқдордаги пул солинган сумкани жамоат транспортида унутиб қолдирди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Маҳаллий полициянинг хабар беришича, сумкадаги жами пул 2 минг доллар атрофида бўлган. Туристлар пул йўқолгани ҳақида энг яқин полиция бўлимига мурожаат қилган. Лекин улар на автобуснинг рақами ва на бошқа белгиларини эслаб қолмаганлари учун омадлари келишига умид қилмаган.
Лекин сумка барибир топилган. Полиция участкасида автобус ҳайдовчиси томонидан келтириб берилган сумка сайёҳларга топширилган. Унинг ичидаги пуллар ва қимматбаҳо буюмлар жойида бўлган. Туристлар полиция ёрдамида ҳайдовчини излаб топиб, ҳалоллиги учун унга 200 доллар миқдорида мукофот топширган.
Изоҳ (0)