Ла лиганинг энг яхши тўпурари Криштиану Роналду «Эл-классико» олдидан янги бутсасини тақдимот қилди, деб хабар беради Stadion.uz.
Энди 29 ёшли португалиялик футболчи Nike томонидан махсус ишлаб чиқарилган, қора рангдаги, CR7 имзоси туширилган бутсада ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Ла лиганинг ушбу мавсумида 15 та гол билан тўпурарлар жадвалини бошқармоқда.
«Реал» — «Барселона» баҳси 25 октябрь куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Изоҳ (0)