22 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида куннинг иккинчи ярмида депутатлар 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида келгуси йилда ҳудудлар ва йўналишлар бўйича 261,6 мингта иш ўрни ташкил этиш ва 725,9 минг кишининг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилади.
Умуман олганда, дастурнинг бажарилиши 987,5 минг нафар кишининг ишга жойлаштирилишига кўмаклашади. Бунда таълим муассасаларининг битирувчиларини, аёллар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож бошқа тоифаларини ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Изоҳ (0)