Украина ҳукумати мамлакат собиқ президенти Виктор Януковичга 2014 йил 26 октябрга режалаштирилган парламент сайловида овоз бериш учун таклифнома жўнатди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Таклифнома Янукович расман рўйхатдан ўтган жой − Киевдаги Оболонская набережная кўчасида жойлашган ҳашаматли уйининг манзили бўйича жўнатилган. Масъуллар собиқ президент қидирувда бўлишига қарамай, сайлов ҳуқуқига эгалиги ва агар истаса Киевга келиб овоз бериши мумкинлигини маълум қилган.
Украина Ички ишлар вазирлиги эса Януковичнинг сайловга таклиф қилинишига унга таклифнома берилиши билан қўлга олинишини айтиб ҳазиломуз изоҳ берган.
Изоҳ (0)