КХДР ҳукумати Эбола вирусининг тарқалишидан қўрқиб хорижлик сайёҳларнинг мамлакатга киришини тақиқлаб қўймоқчи, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Хитойнинг Young Pioneer Tours сайёҳлик оператори вакили КХДРдаги ҳамкорларидан хорижий туристлар қаердан келишидан қатъи назар Шимолий Кореяга кириши тақиқлангани тўғрисида расмий хабар олганини маълум қилган.Шимолий Кореянинг Koryo Tours туристик фирмаси вакилининг сўзларига қараганда, вақтинчалик тақиқнинг муддатлари ҳали аниқ эмас ва фирма йил охиригача режалаштирилган уч гуруҳ сайёҳларни қабул қилишдан умидвор.
Изоҳ (0)