«Мулоқот юлдузи» танлови бошлангани ва унда етакчилик қилаётган суратлар ҳамда танловда қандай қилиб ғолиб бўлиш мумкинлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. Ушбу танлов ҳозир жуда қизғин паллада ва унда иштирок этаётган кўп сонли фойдаланувчиларнинг таклифлари инобатга олиниб, ташкилотчилар томонидан танлов муддати узайтирилди — энди танлов 24 ноябрга қадар давом этади. Шошилинг!
Эслатиб ўтамиз, «Мулоқот» Ўзбекистондаги етакчи ижтимоий тармоқ ҳисобланади ва ҳозирда ундан 130 минг нафар киши фойдаланмоқда. Android-қурилмалар учун мўлжалланган «Мулоқот» дастури эса ўзбек ижтимоий тармоқлари томонидан тақдим этилган илк мобил дастур ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистонда мобил дастурларда «Мулоқот юлдузи» каби танлов ҳам биринчи маротаба ўтказилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда танлов иштирокчиларида саволлар пайдо бўлмоқда. Буни «Мулоқот» офисига қилинаётган кўп сонли қўнғироқлардан ҳам билиш мумкин. Қўнғироқлар асосан танлов якунланиш муддатини узайтириш борасида бўлмоқда.
«Мулоқот» жамоаси эса ижтимоий тармоқлар орасида қилинган янгиликларини фойдаланувчилар тўлиқ тушуниб олишлари ва танловда ўз имкониятларидан тўлалигича фойдаланишларини таъминлаш мақсадида «Мулоқот юлдузи» танловининг якунланиш вақтини 27 октябрдан 24 ноябрь соат 14:00 га кўчирди. Бу ўзгариш танловда яхши натижага эришаётган иштирокчиларга янада кўпроқ юлдуз тўплаш, янги иштирокчиларга эса совринли ўринларни эгаллаш имконини беради
Иштирокчилар танлов қоидаларини унутмаслигини сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, танлов қоидаларига риоя қилмаган иштирокчилар танловдан четлаштирилади.
«Мулоқот юлдузи» танловида иштирок этиш учун қуйидаги шартларга аҳамият беришингизни сўраймиз:
- «Мулоқот» дастурига ўз номингизга олинган телефон рақамни киритишингиз керак. Танловда иштирок этаётган аъзо киритган телефон рақами бошқа одам номига олинган бўлса, бундай иштирокчи танловдан четлатилади;
- «Мулоқот» дастурида иштирокчи ўз исм-шарифини кўрсатиши шарт. Ўз исми ўрнига бошқа исмларни кўрсатган иштирокчилар танловда иштирок этмайди;
- «Мулоқот» дастурида профилга ўз расмингизни қўйинг, акс ҳолда танловдан четлатилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)