Ўзбекистон республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси делегацияси Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияси томонлари йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Мажлисда 140 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлардан 500 га яқин вакиллар, жумладан турли вазирликлар, идоралар ҳамда илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари қатнашди.
Республикадаги экологик вазият тўғрисида чиқиш қилган Ўзбекистон делегацияси Оролбўйи ҳудудидаги экологик ҳалокатга алоҳида урғу берди. Орол муаммоси глобал характерга эгалиги таъкидланиб, бу нафақат минтақа мамлакатлари ўртасида, балки БМТ бошчилигидаги халқаро ҳамжамият иштирокида муҳокама қилиниши лозимлиги айтилди.
Изоҳ (0)