Москвадаги Внуково аэропортида Франциянинг Total нефть компанияси президенти ва уч нафар экипаж аъзоси ўрин олган самолёт билан тўқнашиб кетган қор тозаловчи машина ҳайдовчиси Владимир Мартиненко икки суткага ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Meduza. Тергов гуруҳи яқин орада суддан унинг қамоққа олинишини сўраши мумкин.
Россия Тергов қўмитаси вакилларининг фикрича, ҳалокатга аэропорт ходимлари ҳаракатларининг келишиб амалга оширилишини таъминлай олмаган масъул шахсларнинг жиноятга мойил бепарволиги сабаб бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тўқнашув вақтида қор тозаловчи машина иккита учиш-қўниш йўлаги кесишувида бўлган, аслида бундай жойга техника бориши тақиқланган.
Аввалроқ, Total президенти Кристоф де Маржери ва уч экипаж аъзоси ўрин олган енгил двигателли самолёт Внуково аэропортида қор тозаловчи машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида самолётдаги барча кишилар ҳалок бўлгани, ҳеч қандай зарар кўрмаган қор тозаловчи машина ҳайдовчиси эса маст ҳолатда бўлгани аниқлангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)