Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Озарбойжоннинг Бинагади қишлоғида ғамхўр қўшнилар кечаси ойнаси очиқ қолган машинага клеёнка ёпиштириб қўйишди. Бу ҳақда автомобиль эгаси Facebook орқали маълум қилди, деб ёзади Day.az.

Фото: day.az

Фото: day.az

«Ишдан уйга кеч қайтиб, машинамни қўйишга жой топа олмаганим туфайли қўшни уй қаршисида тўхташга мажбур бўлдим, — деб ёзади муаллиф. — Бу ишим қўшниларга ёқмаслиги мумкинлиги хаёлимдан кечди, бироқ чарчаганим учун таваккал қилдим».

Автомобилчи эрталаб машинасига яқинлашганида унинг ойнасига скотч ёрдамида клеёнка ёпиштириб қўйилганини кўради. «Ойнани синдириб, машинани ўмариб, сўнг уялмасдан клеёнка ҳам ёпиштириб қўйишганидан фиғоним фалакка чиқди. Бироқ машинага ўтириб ойнани кўтарганимдан сўнг унинг бус-бутун эканлигини кўрдим», — дея қайд этади у.

Маълум бўлишича, муаллиф кечаси ойнани кўтариб қўйишни унутган, машинани очиқ ойна билан кўрганлар эса уни ўмаришмасликлари учун клеёнка билан маҳкамлаб қўйишган.

Автомобиль эгаси ўз қўшниларига бундай хайрли ишлари учун миннатдорлик билдириб қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар