Ўтган ҳафта Ҳиндистоннинг шарқий қирғоғига келиб урилган «Хадхад» довули қурбонлари сони 41 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати берган маълумотга таяниб, Korrespondet.net хабар бермоқда.
Довул натижасида кўплаб уйлар ва катта миқдордаги қишлоқ хўжалик ҳосили вайрон бўлган.
Хусусан, Вишакхапатнам шаҳрида деярли бутун ўрмон барбод бўлиб, туристик объектлар, шу жумладан, буддизм ибодатхоналарига зарар етган.
Табиий ҳодисадан энг кўп зарар кўрган Андхра-Прадеш штати ҳукумати мингга яқин маҳаллий аҳолига электр энергияси узатилишини тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш учун кучайтирилган тартибда иш олиб бораётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)