Сербия президенти Томислав Николич Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни Сербия Республикасининг биринчи даражали ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Қадрли укам Владимир, Сербия халқи сенинг энг олий Сербия орденини тақиб юрганинг билан фахрланади», — деди Николич рус тилида.
Россия етакчиси эса Николичга бундай олий мукофот учун ташаккур билдирди. «Ўйлашимча, мен бу мукофотга лойиқ иш қилмадим», — дея Путин орденни Россия ва рус халқига нисбатан эҳтиром белгиси деб қабул қилишини таъкидлади.
«Сизларни ишонтириб айтаманки, Россия аввалгидек Сербияни энг яқин ҳамкор, энг яқин қариндош деб билади», — деб қўшимча қилди Путин. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожланиши ҳамда уларнинг иккала халқ манфаатларига мос келиши учун барча имкониятларни ишга солишини маълум қилди.
Изоҳ (0)