Италияда мухолифатдаги «Шимол лигаси» партияси аъзоси Паоло Гримолди мамлакат парламентида «Путиннинг дўстлари» гуруҳини тузиш ташаббуси билан чиқди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Гримолди партия етакчиси Маттео Салвини билан биргаликда Россия ва Қримга ташриф буюрганидан кейин ушбу ташаббусни илгари сурган. У янги парламент гуруҳига 100 дан ортиқ депутат ва сенаторларни жалб қилиш ниятида.
Гуруҳ тузилишини Гримолди сўнгги пайтларда жаҳон саҳнасидаги Обама маъмуриятининг мағлубияти ва Путиннинг мавқеси ошиши билан изоҳлаган. Бу «итальян бизнесига зарар етказаётган блокада»га қарши ҳаракат эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)