Жанубий Хитойнинг Гуандун провинциясидаги электроника заводининг 400 дан ортиқ ишчиси йўқолган iPhone 5s смартфонининг пулини қоплаб беришдан раҳбарият бош тортгани учун ўзини ёқиб юборган ҳамкасбларини қўллаб намойишга чиқди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Дунган шаҳрида жойлашган Япониянинг «Чжунсин Электроникс» фабрикасида ишлайдиган 24 ёшли Цзен Юнхуэй устидан бензин қуйиб, қўриқчилар ва менежерлар кўз ўнгида ўзини ёқиб юборган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, унга бир неча дақиқа давомида ҳеч ким ёрдам бермаган. Воқеа жойига етиб келган санитарлар жабрланувчини тез ёрдам машинасига олиб чиқиш учун ёрдам сўраганда ҳам рад жавобини олган.
Бундай муносабатдан ғазабланган ишчилар тартибсизликлар келтириб чиқарган. Тартибни сақлаш учун 150 дан ортиқ полиция ходимлари жалб этилишига тўғри келган.
Цзеннинг сўзларига кўра, унинг смартфони шахсий нарсалар сақланадиган шкафчадан ўғирланган. У қўриқчиларни масъулияцизлкда айблаб, иш жойига телефон олиб киришни тақиқлаган раҳбариятдан жавобгарликни бўйнига олишни талаб қилган. Бу талабга эътибор берилмагач, уларни қўрқитиш ниятида устидан бензин қуйган, лекин ёқиш нияти бўлмаган. Қўриқчилар яқинлашганда эса саросимадан ёқиб юборган.
Изоҳ (0)