«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Уругвай терма жамоаси сафида Уммонга қарши ўртоқлик ўйинида иккита гол муаллифига айланди. Ўйин 3:0 ҳисобида Уругвайнинг ғалабаси билан якунланди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Уругвайлик ҳужумчи 57-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан тўққиз дақиқа ўтиб, иккинчи голини рақиб дарвозасига йўллади.
Шу тариқа, Луис Суарес ЖЧ — 2014 пайтида Жордо Кьеллинини тишлагани туфайли дисквалификация қилинганидан кейин ўзининг илк голларини уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Суарес терма жамоанинг тўққизта расмий ўйинига ва клуб сафида тўрт ойга ўйинлардан четлаштирилган. «Барселона» сафида у 25 октябрдан бошлаб ўйнаши мумкин.
Изоҳ (0)