Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олди. Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ўзбекистонлик спортчи Шониғмат Шофайзиев ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Шофайзиев илк даврадаёқ украиналик Дмитро Бадановга 6:7(6), 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди Шофайзиев ўз имкониятини жуфтликлар мусобақасида синовдан ўтказади.
Белоруссиялик Андрей Василевский билан бирга биринчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Шофайзиев илк даврада россиялик теннисчилар — Антон Десятник ва Илья Шацкий ҳамкорлиги билан муносабатларига ойдинлик киритади.
Изоҳ (0)