Украина чегараси яқинидаги Россия Федерацияси қўшинлари бўлинмалари ўз лагерларини кўчира бошлади. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ахборот-таҳлил маркази спикери Андрей Лисенкога таянган ҳолда «Сегодня» хабар бермоқда.
«Биздаги маълумотга кўра, Украинанинг давлат чегарасига келган ҳарбий қисмлар жойидан қўзғалиб доимий қароргоҳига қайтмоқда», — деб қайд этди Андрей Лисенко.
«Доимий қўшинларнинг Украина чегарасидан узоқлаштирилиши ижобий ҳол, бироқ бу Россиядаги дала лагерларида тайёрланаётган ёлланма жангчиларнинг чегаранинг назорат қилинмаётган қисмлари орқали Украина ҳудудига ўтказилишига тўсиқ бўла олмайди», — деб таъкидлади Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ахборот-таҳлил маркази спикери.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг собиқ мудофаа вазири Валерий Гелетей, Россиянинг Донбассдан ўз қўшинини олиб чиқиб кетаётгани ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)