37 ёшли қўшиқчи кўп фарзандли она бўлишни режалаштирмоқда. Унинг таъкидлашича, ҳозир у ўзига хос даврни ўтказмоқда ва уни оиласига бағишлашни кўзламоқда. Бу ҳақда «Сегодня» хабар беради.
Шакира бор диққат-эътиборини бўлғуси оналик даврига, шунингдек, кейинги йилда чиқарилиши кўзда тутилаётган испан тилидаги янги альбомига қаратмоқчи эканлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, севгилиси — футболчи Жерар Пике хонандани қўллаб-қувватлаб, унга ғамхўрлик қилмоқда: «У (Пике) Миланни тарбия қилишда фаол иштирок этмоқда. У ҳар доим керак бўлган жойда ва вақтда ёнимизда бўлиб, ундан сўралаётган барча илтимосларни бажармоқда. У ёнимда бўлмаганида, мен қай ҳолатда бўлар эдим, буни ҳатто тасаввур ҳам қилолмайман».
Қўшиқчи илк ҳомиладорлик пайтидаёқ ўз футбол жамоаларини яратиш учун Жерар билан саккиз ёки тўққиз нафар фарзанднинг ота-онаси бўлишни режалаштираётганини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)