Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Британия парламенти Фаластин давлатчилигини эътироф этувчи резолюция учун овоз берди, деб ёзади ТАСС. Вазирлар Маҳкамасига тавсия шаклида бўлган ҳужжат мажбурий хусусиятга эга эмас.

Архив. Фото: ТАСС

Архив. Фото: ТАСС

Жамоатчилик палатасининг резолюцияси Британия ҳукуматини «Фаластин давлатини Исроил давлати билан бир қаторда тан олиш»га чақиради. Ҳужжатда айтилишича, бундай қадам Яқин Шарқ муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятига ҳисса қўшади.

Кўплаб британиялик сиёсатчилар давлатчиликнинг тан олиниши фаластинликлар Исроилга нисбатан позициясини қатъийлаштиришига туртки бўлиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

Овоз беришдан сўнг Британия ташқи ишлар вазирининг Яқин Шарқ масалалари бўйича ўринбосари Тобиас Эллвуд Британия ҳукумат Фаластин давлатини «зарур вақтда» тан олишини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар