Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ва Вазирлар маҳкамаси аъзолари Фаластинни суверен давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қўллаб-қувватламайди, аммо мамлакатнинг мухториятга нисбатан сиёсати ўзгармайди. Бу ҳақда бош вазир девонхонаси вакилининг сўзларига таянган ҳолда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжат ҳукумат томонидан мажбурий ижро этилиш хусусиятига эга бўлмайди, у шунчаки кўпчилик парламент вакилларининг нуқтаи назарини ифода этувчи баёнот бўлади, холос.
«Ҳукуматнинг қарашлари ҳақида аниқ айтилди ва у ўзгармади. Бош вазир Вазирлар маҳкамасининг бошқа аъзолари каби овоз беришда бетараф қолади», — деб қайд этди девонхона вакили.
Аввалги маълумотларга кўра, Буюк Британия Фаластинни мустақил давлат деб ҳисобламаслигини, аммо бу унинг Исроил билан тинчлик алоқалари ўрнатилиши жараёнининг шарти бўлса, у ҳолда Британия Фаластин давлатчилигини тан олишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)