АҚШнинг жануби-ғарбида жойшган Аризона штатида истиқомат қилувчи исми номаълум шахс даволанаётган шифохонасидан ўт ўчириш машинасини олиб қочди, деб хабар бермоқда UPI.
Шифохонада даволанаётган эркак машиналар турар жойида автомобилни кўриб қолиб, уйга кетиш учун ундан фойдаланишга қарор қилди.
Бу пайтда машинанинг орқа ўриндиғида ўт ўчирувчи дам олаётган бўлган, аммо бемор рулга ўтириб, машинани юргиза бошлагандан сўнг, у транспорт воситасидан бирдан тушиб қолган.
Автомобильни олиб қочиш тўғрисида маълумот олган полициячилар ўт ўчириш машинасини та’қиб қилишга тушди ва уни тўхтатишга ҳаракат қилди. Бироздан сўнг, қочоқ бемор қувғиндан қочиб қутилишга муваффақ бўлди, аммо ҳуқуқ-тартибот ходимлари автомобиль жойлашган жойни кузатиб топишнинг уддасидан чиқди.
Аниқланишича, бемор олиб қочилган автомобилни ўз уйининг орқа ҳовлисида қолдирган ва ўзи дам олишга кетган.
Фуқарога ўғрилик қилганлик ва полиция ходимларига бўйсунмаганлик бўйича айбловлар қўйилди. Аввал автомобиль ўғрисининг нима сабабдан касалхонага жойлаштирилганлиги номаълум.
Изоҳ (0)