«Пароль» нашри 12 октябрь ҳолатига кўра Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган Apple iPhone 6 смартфонларининг нархларини эълон қилди. Унга кўра, ушбу мажмуада iPhone 6 Plus смартфонининг 128 гигабайт хотирали тури 4 350 000 сўмдан сотилмоқда. Бундан уч ҳафта олдин эса, ушбу смартфон «Флешка» савдо мажмуасида 5 миллион сўмдан сотилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, iPhone 6 Plus смартфонида дисплейлар учун янги авлод ҳисобланадиган 5,5 дюйм 1920×1080 пикселли Retina HD дисплейи, 64-битли Apple А8 чипи, 8 мегапикселли камера, 2915 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. У iOS 8 операцион тизимида ишлайди.
iPhone 6 Plus метал корпусли, сув ўтказмас ва четлари айлана шаклида ишлаб чиқарилган. Унинг қалинлиги 7,1 миллиметрни ташкил этади. iPhone 5s самартфонининг қалинлиги 7,6 миллиметр, 4,7 дюйм дисплейли iPhone 6’нинг қалинлиги эса 6,9 миллиметр.
Шунингдек, 12 октябрь ҳолатига кўра iPhone 6 смартфонларининг барча хотирали туралари нархи билан «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)