Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Украина президенти Пётр Порошенко 10 октябрь Минскда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар беради.
«МДҲ саммити масаласига тўхталадиган бўлсак, мазкур йиғилишда Украина президентидан ташқари, қолган барча аъзо давлатларнинг давлат раҳбарлари иштирок этади», — дея маълум қилди Ушаков.
Ушаковнинг сўзларига кўра, Минскдаги аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгаши қабул қилинган доимий тартиб бўйича бўлиб ўтади: аввал президентлар тор даврада йиғилади, кейин давлат раҳбарларининг кенг таркибдаги учрашувидан сўнг ҳужжатлар имзоланади.
Украинанинг Белоруссиядаги элчиси Михаил Ежел МДҲ саммитида мамлакатнинг вакили сифатида ким иштирок этиши борасидаги саволга жавоб бермади.
Эслатиб ўтамиз, МДҲнинг аввалги саммити Минск шаҳрида 26 августда бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)