Interbrand дунёнинг энг қимматбаҳо юзта компанияси рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу рўйхатда ўтган йилгига нисбатан 21% ўсиш билан Apple компанияси етакчилик қилмоқда. Apple бренди номи 118,8 миллиард доллар деб баҳоланган. Apple’дан кейинги ўринни эса 15 фоиз ўсиш билан Google компанияси эгаллаган. Google номи эса 107,4 миллиард доллар дея баҳоланган.
Microsoft бренди номи 61,2 миллиард доллар деб баҳоланган ва у рўйхатда бешинчи ўринни банд этган бўлса, бренди номи 45,5 миллиард доллар деб баҳоланган Samsung эса еттинчи ўринда қайд этилган.
Facebook ижтимоий тармоғи эса 86 фоиз ўсиш билан энг тез юқорилаётган компаниялар қаторидан ўрин олган. Facebook бренди эса 14,4 миллиард деб баҳоланган ва ушбу рўйхатда 29-ўринни эгаллаган.
Барча технология компанияларининг рўйхатдаги ўрни ва бренди номи қиймати билан эса «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин
Изоҳ (0)