«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Жамият ва оила: маънавий ва ахлоқий олам» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Тадқиқот натижалари оиланинг асосий вазифаси баркамол шахсни тарбиялашдан иборат эканини яна бир бор тасдиқламоқда. Сўров иштирокчиларининг 61,4 фоизи шундай фикр билдирди.
Сўровга кўра, турмуш қураётган йигит-қизларнинг ёши баркамол оилани шакллантиришда муҳим омил бўлиб қолмоқда. Иштирокчиларнинг фикрича, йигитлар 25-26 ва қизлар 21-23 ёшда турмуш қуриши энг мақбул ёшдир.
Айни пайтда аксарият фуқаролар ёшлар оила қуришгача касб-ҳунар эгаллаши шарт, деган фикрни қўллаб-қувватлайди. Иштирокчиларнинг 94,4 фоизи йигит ва қизларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши муҳимлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, тадқиқотнинг асосий мақсади оила ва никоҳ масаласида жамоатчилик фикрида мустаҳкам шаклланган муҳим тенденцияларни, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий мақсад ва йўналишлари тизимини аниқлашдан иборат бўлди.
Изоҳ (0)