Жиззах шаҳрида янги асфальт заводи ишга туширилади. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги расмий ахборот портали хабар қилмоқда.

Foto: jizzaxcity.uz

Фото: jizzaxcity.uz

«Каршан идеал техно» хусусий корхонаси яқин кунлар ичида ўз фаолиятини бошлайди. Мазкур корхона йўл қурилишида ерга тўшаладиган шағал ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бўлиб, 8 нафар киши иш билан таъминланади.

Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмга тенг бўлган бу корхонада, тадбиркор Олим Каршановнинг таъкилашича, асфальт ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.