Россия Федерацияси таркибидаги Қорачой-Черкасия Республикаси ҳудудида айиқ ўзини яралаган овчига ҳужум қилиб, уни ўлдирган, деб хабар бермоқда ТАСС.
Овчи шанба куни республиканинг Уруп районидаги ўрмонда йўқолган. Ички ишлар вазирлигининг маҳаллий бўлинмасига бу ҳақдаги хабар якшанба куни берилган ва шу куни ўрмонда овчининг танаси топилган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, Куржиново қишлоғида яшовчи 41 ёшли эркак айиқни кўриб, унга ўқ узган. Бироқ айиқ ўқдан ўлмаган, фақат жароҳат олган. Яраланган ва ғазабланган айиқ овчига ҳужум қилиб, уни ўлдирган. Кейин жароҳат таъсирида ўзи ҳам ўлиб қолган», − деди вазирлик вакили.
Изоҳ (0)