• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Орол денгизи ҳавзасида атроф-муҳитни ҳимоялашга 1,2 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратилди

    Ислом Каримов илк бор БМТ Бош ассамблеясининг 1993 йил 28 сентябрда бўлиб ўтган 48-сессиясида жаҳон ҳамжамияти эътиборини Орол денгизи муаммосига қаратган эди. Оролни қутқариш халқаро жамғармаси томонидан минтақада экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли яшаши учун қулай шарт-шароит яратиш, янги иш ўринлари ташкил этиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

    Орол денгизи. Фото: glogster.com

    Орол денгизи. Фото: glogster.com

    «Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва Оролбўйи экологиясини яхшилаш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалиётга жорий этилди, — деди жамғарма агентлиги раҳбари Нормуҳаммад Шералиев. — Хусусан, Оролнинг суви қуриган тубида қарийб 400 минг гектарга яқин ўрмонзорлар барпо этилди. Ҳозир гармселни қайтараётган, зарарли тузлар ҳавога кўтарилишининг олдини олаётган саксовуллар бўйи тўрт-беш метргача етган. Шўрхок қумликлар экотизими тикланиб, ўт-ўланлар кўпаймоқда, ҳаёт кечиришнинг табиий шароити юзага келаётгани туфайли яна парранда ва даррандалар ҳудудга қайтмоқда».

    Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Европа иқтисодиёт комиссияси, Япония, Германия, Хитой ва бошқа давлатлар яқиндан ёрдам бермоқда.

    Орол денгизи 2000 йил августида. Фото: earthobservatory.nasa.gov / Gazeta.uz

    Орол денгизи 2000 йил августида. Фото: earthobservatory.nasa.gov / Gazeta.uz

    Ўзбекистон кейинги ўн йил давомида Оролбўйи аҳолисининг ҳаёт тарзини юксалтириш, янги иш ўринлари очиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда Орол денгизи ҳавзасида сув ресурслари ва атроф-муҳитни ҳимоялаш йўналишларига 1 миллиард 200 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ ажратди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 майдаги фармойиши билан 2013-2015 йилларга мўлжалланган қатор лойиҳалар белгилаб берилди. Улардан бири «Амударё делтасида кичик кўлларни ташкил этиш» лойиҳасидир. Бу лойиҳа асосида Амударё делтаси бўйлаб, Орол денгизи қирғоқлари атрофида кичик ҳажмли сув ҳавзалари барпо этилади. Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳанинг биринчи фазаси 2002—2012 йилларда амалга оширилган бўлиб, натижада тўртта дамба, олтита сув тақсимловчи гидроиншоот ишга туширилди. Умумий майдони 64 минг гектардан иборат кўлларда сувни сақлаш ҳолати яхшиланди. Бу тўқайзорлар майдони кенгайиб, чорва моллари учун озуқабоп ўсимликлар кўпайишига хизмат қилмоқда. Чорвачилик соҳасида молларнинг бош сонини ва улардан олинадиган сут ва гўшт маҳсулотларини оширишга ҳамда сув ҳавзаларида қушлар ва мўйнали ҳайвонларнинг кўпайишига шароит яратилди.

    Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади Амударё делтасининг марказий зонасида кичик сув ҳавзалари барпо этиш ва улардаги сув режимини бошқаришни такомиллаштириш, экологик мувозанатни тиклаш, иш ўринлари яратиш ва қумларнинг кўчишини тўхтатиб, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолишдир. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳар бир туп саксовул ва черкез уч тонна тузли қум кўчишининг олдини олар экан.

    Орол денгизи. Фото: trendytron.com

    Орол денгизи. Фото: trendytron.com

    Юқорида қайд этилган фармойиш асосида Мўйноқ туманидаги Ахантай ва Аққум массивларида ҳимояловчи ўрмон ўсимликлари ҳамда қурғоқчиликка ва шўрга чидамли бутазорлар экиш асосида дов-дарахтлар ва ўсимликларни кўпайтириш ишлари бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар кўмагида 20 минг гектарли саксовулзор бунёд этилиб, ҳозирда қарийб 1000 гектар майдонга 900 минг туп саксовул кўчатлари ўтқазилди.

    Орол фожиасининг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган лойиҳалардан яна бири қишлоқлардаги аҳоли сув таъминотини яхшилаш лойиҳасидир. Ҳозир Тахтакўпир туманидаги иккита аҳоли пунктига артезиан қудуқлари қурилиб, ерости сувини тозалаган ҳолда аҳолига етказиб бериш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳадан кўзланган мақсад минтақадаги аҳоли соғлиғини муҳофазалашда муҳим ўрин тутадиган ичимлик суви таъминотини яхшилаш орқали Оролбўйи аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини юксалтиришга қаратилган.

    Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримовнинг 2014 йил 5 августда қабул қилинган фармойишига биноан Урганч шаҳрида шу йилнинг октябрь ойи охирида «Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусида ўтказиладиган халқаро конференцияда бу борадаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилади.

    Бундан аввалроқ, АҚШнинг Миллий аэрокосмик тадқиқотлар бошқармаси (NASA)нинг Earth Observatory сайти томонидан Орол денгизининг сунъий йўлдош орқали олинган янги фотосуратлари эълон қилиниб, уларда Жанубий Орол денгизининг шарқий қисми тўлиқ қуриб қолганини кўриш мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

    07.10.2014, 15:46   Изоҳ (0)   13727
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон темир йўллари» вагонларнинг автоматлашган маълумотлар базасини жорий қилади

    07.10.2014, 10:36

    Ислом Каримов бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди

    07.10.2014, 09:45

    Ўзбекистон муфтийси дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатига киритилди

    06.10.2014, 12:47

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» юк ташиш қоидаларига ўзгартириш киритди

    06.10.2014, 11:55

    Ўзбекистонда чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар тузилади

    06.10.2014, 11:02

    Ўзбекистондаги учта партия сайловчилар имзосини Марказий сайлов комиссиясига топшириб бўлди

    06.10.2014, 10:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Июнь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сезиларли пасайди

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:25

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Реклама | 1 июл, 16:30

    Британия монархияси ҳукуматдан 118 млн доллар маблағ олади

    Дунё | 1 июл, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси пастлади

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:17

    Рамзан Қодиров ўғлининг тўйига қайси давлатларнинг элчиси келганини айтди

    Дунё | 1 июл, 16:05

    Instagram: никоҳдан ўтган Шаҳло Алижонова, илк марта ота бўлган Умид Искандаров, янги уйга кўчган Бобур Мансуров

    Маданият | 1 июл, 15:56

    Ўзбекистонда ногиронлар сони бир миллион нафардан ошди — Статқўм

    Ўзбекистон | 1 июл, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.