Япониядаги Онтаке вулқони отилиши натижасида ҳалок бўлган туристларнинг кўпчилиги фалокатдан бир неча секундлар олдин суратга туширишга улгурган, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ижтимоий тармоқларда қурбонларнинг вулқон отилишидан бироз олдин олган кўплаб суратлари пайдо бўлган. Улар ён-атрофда яшаган, шунинг учун ҳам табиат қўйнига чиқиб, куз манзарасидан баҳра олмоқчи бўлган.
«Тахакаси бу расмда бахтли кўриняпти. Бироқ умуман жилмаймаган. Эҳтимол у вулқон отилиши бошланганинин кўргани учун шундайдир», − деди ҳалок бўлганлардан бирининг дўсти.
Hideomi Takahashi pic.twitter.com/nBteO0Rn4Q
— Chance Heston / Pastor Lindholm 🇸🇪 - (@mzw007) October 5, 2014
Саёҳатчилардан бирининг рафиқаси эса фожеадан бир неча сония аввал турмуш ўртоғи туширишга улгурган 100 га яқин суратларни чоп этган. Сўнгги расмларда вулқон отилиши натижасида пайдо бўлган тутунли устунлар тасвирланган. «Бу ажойиб расм. Лекин мен ўша вазиятда эрим суратга олиш ўрнига бу ердан қочишини истаган бўлардим. Мен 10 йилдан кейин бу тоққа чиқиб, эрим умрининг охирида нимага гувоҳ бўлганини кўришни хоҳлайман», − деди ҳалок бўлган туристнинг хотини.
Aniden kül püskürtmeye başlayan Ontake Dağı'nda yaşamını yitiren Izumi Noguchi'nin çektiği son karelerden #Japonya pic.twitter.com/BckxVJY0de
— Yusuf Özhan (@Yusuf_Ozhan) October 5, 2014
Онтаке вулқонининг ҳаракатга келиши натижасида 47 киши ҳалок бўлган. Улардан 46 нафари тош отилишидан орттирилган ташқи жароҳатлар оқибатда ҳаётдан кўз юмган. 70 га яқин одам турли даражадаги жароҳатлар олган, 16 киши бедарак йўқолгани айтилмоқда.
Аввалроқ вулқон отилиши натижасида 50 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)