Октябрь ойи давомида Ер аҳолиси ҳам қуёш, ҳам ой тутилишига гувоҳ бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Сегодня» интернет-нашри хабар бермоқда.
8 октябрь, чоршанба куни бу йилги иккинчи тўлиқ ой тутилиши кузатилади. Бу ҳодиса Тинч океани, Австралия, Шимолий ва Жанубий Америкада яхши кўринади. 23 октябрь куни эса қисман қуёш тутилиши кузатилиб, АҚШ ва Канадада яхши кўринади.
Ой тутилиши Ой Ернинг сояси доирасига кирганда содир бўлади. Табиий йўлдош сайёра соясига бутунлай кирганда эса тўлиқ Ой тутилиши бўлади. Ер ва Қуёш ўртасини Ой тўсиб қўйиши Қуёш тутилиши дейилади.
Изоҳ (0)