Украина Бош вазири Арсений Яценюк Киев томонидан Россия Федерациясига қарши киритиладиган санкциялар тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
«Агар Россия Федерацияси Украина маҳсулотларига нисбатан чекловлар жорий қиладиган бўлса, Россия маҳсулотларига нисбатан қўйиладиган чеклов чораларининг тўплами тайёр», − деди Яценюк. У санкцияларнинг жорий этилиши тўғрисидаги якуний қарор Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан қабул қилиниши лозимлигини ҳам эслатиб ўтди.
Шунингдек, у чеклов чоралари орасида алоҳида шахсларга нисбатан ҳам санкциялар борлигини айтиб ўтди: «Тўпламда 200 га яқин жисмоний шахс ва 300 га яқин турли компанияга қарши алоҳида санкциялар мавжуд. Биз Россия чекловлар киритишини кутяпмиз, мен уларнинг ўзларига ҳам, сўзларига ҳам ишонмайман. Бундай сценарийда Россия билан савдо айланмамиз 7 миллиардгача камаяди. Лекин биз бунинг ўрнини Украинада Россия маҳсулотларини чеклаш ва Европа бозорларига чиқиш билан қоплаймиз».
Изоҳ (0)