Исроил ҳукумати Фаластин давлатчилигини расман тан олишни мўлжаллаётган Швецияни танқид остида қолдирди. Бу ҳақда Исроил ОАВларига таяниб, Korrespondent.net хабар бермоқда.
5 октябрга ўтар кечаси Исроил ОАВларида тарқатилган маълумотларга кўра, Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман Фаластин давлатчилигини тан олиш борасида Швециянинг янги Бош вазири Стефан Лёвен томонидан берилган баёнотни «ачинарли» деб атади. Либерман, шунингдек, учинчи томоннинг ҳеч бир баёноти ва ҳеч бир қадами бевосита Исроил — Фаластин музокаралари ўрнини боса олмаслигини таъкидлади.
Dpa агентлигининг хабар беришича, юзага келган мазкур вазият туфайли Швеция элчиси 6 октябрь куни Исроил ТИВга ташриф буюриши кераклиги ҳақида ҳужжат олди.
Бош вазир Стефан Лёвен ўз нутқида «Швеция Фаластин давлатчилигини тан олиши»ни айтган, бироқ Стокгольм мазкур қадамни қачон амалга оширишини маълум қилмаган.
Шу тариқа, Швеция Фаластинни давлат сифатида тан олишга тайёр эканлигини билдирган Европа Иттифоқидаги биринчи давлат бўлди. Аввалроқ бундай қарор у вақтда Евроиттифоқ аъзоси бўлмаган Польша, Венгрия ва Словакия томонидан қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)