Украина Ташқи ишлар вазирлиги ахборот сиёсати департаменти директори Евгений Перебийнис Киев Белоруссия президенти Александр Лукашенконинг Донбасс ҳудудига тинчликпарвар кучларини киритиш тўғрисидаги таклифини рад этишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
«Биз Украинага ҳеч қандай тинчликпаравар кучларини киритиш шарт эмас, деб ҳисоблаймиз. Россия Федерацияси ва террористлар ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш тўғрисидаги Минск келишувларига риоя қилишлари лозим. Россия Федерацияси ўз қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетиши керак. Украина ҳеч қандай тинчликпарвар кучларига муҳтож эмас. Хорижий кучлар чиқиб кеца, биз ўз ҳудудимизда ўзимиз тартиб ўрната оламиз», − деди Перебийнис.
Аввалроқ Александр Лукашенко Украинада тартиб ўрнатиш учун Белоруссия қўшинларини тинчликпарвар кучлар сифатида киритишни таклиф қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)