Россиянинг Тула шаҳри марказий қисмидаги мактаблардан бирида 14 ёшли ўқувчи қиз маст ҳолатда безорилик уюштирди, деб хабар бермоқда мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Алкоголь таъсирида бўлган қиз таълим биносининг 18 та дераза ойналарини синдириб, кириш эшигига ҳам зарар етказган. Айбдор бу ишни қасддан қилганини тан олган. Лекин у нима сабабдан айнан шу мактабни танлагани маълум эмас, чунки ўзи бошқа мактаб ўқувчиси ҳисобланади.
Ҳозирда полиция ходимлари етказилган зарарни ҳисоблаб чиқмоқда. «Бировнинг мулкини қасддан йўқ қилиш ёки зарар етказиш» айби билан жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ўсмирнинг онаси эса «вояга етмаганларни тарбия қилиш мажбуриятини бажармагани учун» маъмурий жавобгарликка тортилган.
Изоҳ (0)