Facebook ижтимоий тармоғи ва YouTube видеохизмати Хитой ҳукуматига экстремистик мазмундаги материалларни ўчиришда рад жавобини берди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
China Daily нашрида Интернетдаги ноқонуний маълумотлар бўйича ҳисоб-китоблар марказининг ҳисоботидан келтирилган парчада айтилишича, «Порнографик ва экстремистик мазмундаги материалларга қарши курашиш кампанияси доирасида энг йирик интернет сайтларида, жумладан Facebook ва YouTube’да «Шарқий Туркистон» ҳаракатининг видеоёзувлари жойлаштирилганлиги аниқланган. Facebook ва YouTube бу материалларнинг ўчирилиши учун етарлича ҳаракат қилмаган».Хитойлик экспертларнинг фикрича, бундай материалларнинг интернетда жойлаштирилиши террорчилар фаоллигининг ошишига олиб келади. Facebook ва YouTube эса Хитойда ушбу сайтларнинг ёпиб қўйилганлигини асос қилиб, Пекиннинг сўровлари ноўрин эканлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)