Бутунжаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши (WTTC) Ўзбекистонда келаётган 10 йил мобайнида туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши йилига ўртача 6,2 фоизга ўшишини тахмин қилмоқда, деб хабар берди 12news.uz.
Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Ангола (7,3%), Габон (7,3%), Мўғулистон (6,3%) ва Ливан (6,2%) билан биргаликда туристлар оқими кескин ошиши кутилаётган мамлакатлар бешлигига кирди.
«Ўзбекистон ўзининг бой археологик ва меъморчилик мероси билан фахрланса арзийди. Мамлакатни туристлар оқимига тайёрлаш ишлари мустақиллика эришиш биланоқ бошланган. Ҳозирда Ўзбекистон алпинистлар орасида тобора оммалашмоқда», − дея таъкидлаган WTTC мутахассислари.
Аввалроқ, 2013 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар сони 2012 йилдагига нисбатан 20 фоизга ўсгани хабар қилинган эди. Туризм хизматлари ҳажми 16 фоизга, уларни экспорт қилиш эса 9 фоизга ошган, дейилади 12news.uz хабарида.
Изоҳ (0)