Европа иттифоқи ва Ўзбекистон хорижий инвестициялар ва савдо бўйича Кенгаш тузади. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штеркка таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон томони билан ЕИ-Ўзбекистон савдо ва инвестициялар бўйича кенгашни шакллантириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Унда Ўзбекистон бозорида ишлаб келаётган ёки у ерга киришни режалаштираётган Европа компаниялари иштирок этади», — деди Штерк Ўзбекистонга ташриф буюрган Бельгия ишбилармон доиралари вакиллари қаршисида нутқ сўзлар экан.
Бундай кенгашнинг тузилиши Ўзбекистон ва ЕИнинг савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш имконини беради.
Элчининг айтишича, хорижий валютанинг тўлиқ конвертациясини жорий қилиш ва иш жараёнларини соддалаштириш Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этишда энг самарали қадамлар ҳисобланади.
Изоҳ (0)