Apple iPhone 6 смартфонлари осон букилувчан эканлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалганидан сўнг жуда кўп компаниялар, ҳаваскорлар, YouTube ёки умуман интернет фойдаланувчилари Apple’ни масхара қила бошлади. Шулардан бири эса, ҳазил ўрнида қабул қилиш мумкин бўлган Nokia 3310 телефонини ҳам букилиш синовидан ўтказилгани бўлди, дея хабар беради «Пароль» нашри.
Эслатиб ўтамиз, бу телефон бундан 14 йил олдин ишлаб чиқарилган ва унинг ўта мустаҳкам эканлигини кўпчилик таъкидлайди. Nokia 3310 телефонини ҳатто «ёнғоқ чақиш учун мўлжалланган» деб таърифлайдиганлар ҳам мавжуд.
Видеодан кўриш мумкинки, Nokia 3310 телефонини букиш учун жуда кўп ҳаракат қилинди. Катта куч сарфланди, афсуски бу телефон букланмади. Аввалроқ эса iPhone 6 Plus ҳамда Nokia 3310 телефонларини букишга ҳаракат қилиш ва унинг натижаси ҳақида қуйидаги ҳазил сурат интернетда тарқалган эди.
Шунингдек, турли компанияларнинг iPhone 6 смартфонини мазаҳ қилиб интернетга жойлаган суратларини ушбу мақолада кўришингиз мумкин.
Изоҳ (0)