Ҳозирда iOS’нинг икки ҳафта аввал фойдаланишга топширилган саккизинчи версиясида 50 фоиз iOS қурилмалари ишламоқда. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Шунингдек, фойдаланишга топширилганига деярли бир йил бўлган Android операцион тизимининг сўнгги версияси — KitKat’да Android қурилмаларнинг 25 фоизи ишламоқда. Windows Phone операцион тизимининг икки ой олдин тақдим этилган WP 8.1 версиясидан фойдаланувчилар эса 39,1 фоизни ташкил этмоқда.
Windows Phone операцион тизимида ишлайдиган қурилмаларнинг 45,7 фоизида WP 8.0 версияси ўрнатилган бўлса, ҳайратланарли ёки хафа қиладиган кўрсаткич эса, ушбу операцион тизим қурилмаларининг 15,2 фоизи ҳали ҳам Windows Phone 7 версиясида ишлаётганидир.
Бугунги кунда дунёдаги энг кўп фойдаланилаётган Windows Phone қурилмаси бу Nokia Lumia 520 смартфони бўлиб, ундан барча Windows Phone фойдаланувчиларининг 30,6 фоизи фойдаланмоқда.
Изоҳ (0)