27 сентябрь куни «Зарафшон» киноконцерт залида Zo‘r-Zo‘r UCG 2014 э-спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда миллий биринчиликнинг ташкилотчилари, ўзбек эстрадаси юлдузлари ва кўплаб ишқибозлар иштирок этди.
Хабар берилганидек, 15 августдан 26 сентябрга қадар мамлакатнинг тўрт йирик шаҳрида икки оммабоп ўйин интизомлари: DotA AllStars гуруҳ стратегияси ва FIFA14 футбол симулятори бўйича турнирлар бўлиб ўтди. Zo’r-Zo’r UCG 2014 виртуал футбол қисми ESWC 2014 Жаҳон кубогининг саралаш босқичи бўлиб, унинг натижаларига кўра, Тошкент шаҳридан Абдусапи Қаюмов республика чемпиони бўлиб, Францияда дунё биринчилиги медали учун курашадиган сайёранинг 32 энг кучли геймерлари рўйхатига кирди.
Абдусапи Қаюмовни тақдирлар экан, ФИФА арбитри Равшан Эрматов жаҳон майдонида сезиларли даражада муваффақиятга эришган виртуал футболчилар кетидан футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионатига чиқишига ишонч билдирди.
Равшан Эрматов турнирнинг энг кучли геймерини табриклаб, унга Парижда ёрқин тарафда ўйнамоқни тилади.
«Мен бошқалар каби йигитларимизнинг жаҳон спорт майдонидаги муваффақиятларидан, медаллар ва юксалишларидан ғурурланаман, — деди маросимни очган ‘Beeline’нинг Бош директори Александр Воробёв. — Халқаро турнирлардаги бўлғуси ғалабаларга айнан ҳудудий ва республика даражасидаги чемпионатлар мустаҳкам пойдевор яратади, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон иқтидорли ёшлари туфайли мисли кўрилмаган инновацион имкониятларга эга, шунинг учун э-спорт унинг ёрқин қирраларидан бирига айлансин».
ESWC Жаҳон кубогининг финал ўйинлари 2014 йилнинг 29 октябридан 2 ноябригача бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)