Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған янги iPhone 6 смартфонини танқид қилди. Унинг сўзларига қараганда, смартфоннинг олдинги версиясидан ҳеч қандай фарқи йўқ, деб хабар бермоқда Phys.org.
Эрдўған БМТ Бош Ассамблеясига ташрифи давомида Нью-Йоркда Apple дўконлари олдида улкан навбатларни кўрганини айтган. «Бу бренд ҳар йили янги модель яратади. Аслида iPhone 6 ўтган йили чиққан аввалги моделидан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Модель эмас, балки бренд сотилмоқда», − деди Эрдўған.Туркиянинг янги президенти ижтимоий тармоқлар ва мобил иловаларга бўлган салбий муносабати билан танилган. 2014 йилнинг март ойида мамлакатда Twitter ва YouTube сайтлари блокланган эди. Эрдўғаннинг фикрича, интернетда ҳукуматга қарши ишончсиз маълумотларнинг тарқалиши 2013 йилдаги тартибсизликларга сабаб бўлган.
Изоҳ (0)