Microsoft компанияси «селфи телефони» деб номланган Lumia 730/735 смартфони учун янги реклама ролигини тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Реклама ролигида селфи суратларга сиғмай қолганлар, эндиликда Nokia Lumia 730/735 ёрдамида олинган селфиларга албатта сиғиши таъкидланади.
Видеорликда худди суратга сиғмай қолгандек, ярми йўқ одамлар иштирок этади. Уларнинг ярми йўқлиги боис ҳаётда қийналаётгани кўрсатилади. Роликнинг мақсадига кўра, инсон яримта бўлмагани каби суратлари ҳам ярми йўқ бўлмаслиги керак.
Видео сўнгида кунига минглаб одамлар селфи суратга сиғмай, яримта бўлиб қолаётгани ва бунга баҳам бериш кераклиги таъкидлаб ўтилган.
Изоҳ (0)