Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг теннис баҳсларида бугун яккаликда учинчи давра учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Файзиев Хитой Тайпейи вакили Ванг Сзюга қарши кортга чиқди.
Бир соат-у беш дақиқа давом этган баҳсда Ўзбекистон спортчиси рақибига икки сетда ҳам бир хил 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан эрта хайрлашди.
Изоҳ (0)