Ўзбекистон вакили Руслан Чагаевни бундан буён германиялик Фриц Здунек шуғуллантиради. У Русланни Фрес Окендо билан жангга тайёрлаганди. Фақат ўшанда Здунек иккинчи мураббий вазифасини бажарган эди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Бу мутахассис ўз вақтида Виталий Кличконинг ҳам машғулотларини ташкил этган. Чагаевнинг менежери Тимур Дугазаев янги мураббий билан ишлаш Русланга муваффақият олиб келишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)