Порнографик мазмундаги материалларнинг божхона чегаралари орқали олиб ўтилиши тақиқланган бўлса-да, мазкур тартибларга риоя қилмай, қонун олдида жавобгарликка тортилаётган шахслар ҳам учраб турибди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг ахборот хизмати.
Рақамларга мурожаат қилинса, 2014 йилнинг ўтган даври мобайнида Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 121 та қонунбузарлик ҳолатларида беҳаё мазмундаги 1748 та турли видеоёзувларнинг олиб кирилишига чек қўйилди. Содда қилиб айтганда, 121 нафар шахс жавобгарликка тортилди. Уларга тегишли ноутбуклар, қўл телефонлари ва бошқа воситалар давлат эгалигига ўтказилди.
Жумладан, Россиядан қайтаётган К. З.нинг фарзандига совға сифатида олиб келаётган ноутбуки кўздан кечирилганда, унда бошқа «совға» яширилгани, яъни ноутбук хотирасига бир нечта беҳаё видеолавҳалар жойлаштирилгани аниқланди.
Шундан сўнг, жиноий жавобгарликка тортилган ушбу фуқаро суд ҳукми билан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробари миқдорида жаримага тортилди.
Изоҳ (0)