16 сентябрда БМТ Бош ассамблеясининг 69-сессияси расман очилади. Анъанавий умумий музокаралар 24 сентябрь куни бошланиб, 1 октябрга қадар давом этади, дея хабар бермоқда Uzbekistan Today.
23 сентябрда умумсиёсий баҳслар олдидан иқлим бўйича саммит ўтказилади. 22—23 сентябрда эса маҳаллий халқлар бўйича Бутунжаҳон анжумани бўлиб ўтади.
22 сентябрь куни Бош Ассамблеянинг Аҳоли ва тараққиёт бўйича Халқаро анжумани ва келгуси фаолиятига бағишланган 29-махсус сессияси ташкил қилинади.
Ҳар йили сентябрдан декабргача бўлган даврда Ассамблеянинг жадал сессия ишлари олиб борилади, шундан сўнг заруриятга қараб, мажлислар ўтказилади.
Изоҳ (0)