Британия ОАВларида Португалия терма жамоаси ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» ёки «Челси» клублари унга ҳар ҳафта 500 минг фунт (812 минг доллар) тўласа, бу жамоаларда ўйнашга тайёр эканлиги ҳақида хабар тарқалди, деб қайд этди Stadion.uz ИТАР-ТАСС маълумотига таяниб.
Ҳозирги кунда Роналду ҳафтасига 350 минг фунт маош олади. «Манчестер Юнайтед»да энг кўп маош оладиган футболчилар Уэйн Руни ва Радамель Фалькао ҳисобланади.
Аввалроқ испан матбуотида Роналду 2014/15 йилги мавсум якунига етганидан кейин жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилганди. 29 ёшли футболчига «Реал»нинг трансфер сиёсати ёқмаган. Жумладан, Анхель Ди Мариянинг «Манчестер Юнайтед»га сотиб юборилиши унга маъқул келмаган.
Бундан аввалроқ, «Реал» Роналдуни қўйиб юбормоқчи эмаслиги, шу сабаб мадридликлар қанча керак бўлса, шунча пул сарфлашга тайёр эканлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)