Ўзбекистон 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2016 йилги Осиё чемпионатини ўтказишга ариза топширди. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттерига асосланиб Uff.uz хабар қилмоқда.
ОФК Терма жамоалар мусобақалари бўлими бошлиғи Гоко Суминори, ОАВ ва алоқалар бўлими бошлиғи Четан Кулькарни Ўзбекистонга ташриф буюриб, бу ердаги стадионлар билан танишади.
У-22 Осиё чемпионати Тошкентдаги қуйидаги стадионларда ўтказилиши мумкин:
- «Бунёдкор» стадиони;
- «Жар» стадиони;
- «Пахтакор» стадиони;
- Транспорт муҳандислари институти стадиони.
Изоҳ (0)