КХДР шанба куни Япон денгизига қарата қисқа масофали учта баллистик ракетани учирди. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб раҳбарлари қўмитасининг вакили тақдим этган маълумотга таяниб, ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.
Ракеталар маҳаллий вақт бўйича соат 07:00—07:30 оралиғида Вонсан шаҳридан шарқда жойлашган ҳудуддан учирилган бўлиб, 210 километр атрофидаги масофага парвоз қилган.
Жанубий Корея ҳарбий мутахассислари айни дамда учирилган синов ракеталарининг тури ва сабабини аниқлаш жараёнида бўлишига қарамай, Сеул Пхенян ракеталарнинг янги турини синовдан ўтказмоқда, деб тахмин қиляпти.
Маълумотларга кўра, Шимолий Корея томонидан 19-бор учирилган шанба кунги ракеталарни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 2014 йилда жами 111 та ракета учирилган.
Изоҳ (0)